Skip to main content
Article

ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ЎҚУВ АНИМАЦИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Dilorom ASHUROVATeacher Uzbekistan State University of World Languages
ABI

Abstract

Ахборот технологияларини таълим жараёнида қўллаш таълим самарасини оширишга хизмат қилувчи усуллар, воситаларидан кенг фойдаланиш имконини оширди. Ушбу мақолада электрон таълимни ташкил этишда ўқув анимациялардан фойдаланишнинг самараси ва афзалликлари кўрсатиб ўтилган. Ҳар қандай таълим сингари электрон таълимни жорий этишда ҳам энг қизиқарли ва самарали усулларини ишлаб чиқиш муҳимдир. Дарс жараёнида маълумотларни визуал тақдим этиш муҳим аҳамиятга эгадир, шунингдек, электрон таълимда ҳам бундай визуаллик таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Электрон таълимда анимацияларнинг қўлланилиши мавзуни ўрганишга талабаларда қизиқишни, фаоллиги ва тасаввурини ошириши, улар хотирасида берилаётган маълумотларнининг сақлаб қолиниши ва керакли вақтда маълумотларни эслай олиши каби самарали таъсир кўрсатади. Шунингдек, анимацияни барча фанлар учун қўллаш имконияти, мураккаб мавзуларни соддалаштириш, моделлаштиришга асосланган таълимда қўллаш, дарснинг барча босқичларида фойдаланиш усуллари ўрганиб чиқилган. Электрон таълимда сюжетли ҳикоялар, мультимедиа графикалар, персонажли анимация кабиларнинг аҳамияти, ўқув жараёнида анимацияларни тайёрлашда уларнинг таъсирчан бўлиш хусусиятлари кўрсатиб ўтилган. Таълим жараёнида анимацияларини яратиш мураккаб бўлиб, анимация турлари ва уларни ишлаб чиқиш учун фойдаланиладиган дастурий воситаларда ишлаш кўникмаси шаклланган бўлиши керак.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references
Metrics — AkademScholar · Coming soon