Skip to main content
Article

ДАРИЙ ТИЛИДА АФФИКСАЛ СИФАТ ЯСАЛИШИ

Kholida ALIMOVATashkent State University of Oriental Studies
ABI

Abstract

Аффиксация дарий тилида сўз ясалишининг энг бой ва сермаҳсул усулидир. Сифат ясовчилар орасида ی -i (یای نسبت yâ-ye nesbat) суффиксининг алоҳида ўрни бор: у чексиз валентликка эга ва бу сифатларга хос категориал маъно билан изоҳланади. Ҳозирги дарий тилида ی -i суффиксининг вазифаси янада кенгайган: унинг шахс оти вазифасида қўлланиши фаоллашган. Шунингдек, сифат сўз туркумида, отлардан фарқли равишда, префиксал сўз ясалиши маҳсулдор. Асосдан англашилган нарсага эга эмаслик белгиси بی bê-,نا nâ-,نه na-, لا lâ- ва بلاbelâ- префикслари орқали ифодаланади. Ўтган йиллар давомида дарий тили ҳар томонлама ривожланди, унинг барча соҳаларида, давр талабига мос равишда, жиддий ўзгаришлар юз берди. Дарий тилининг шаклланиш, ривожланиш ва такомиллашиш йўлларини тадқиқ этиш, бу жараёнда амал қиладиган қонуниятлар, сабаб ва имкониятлар, сўз ясалишидаги тамойилларни белгилаш долзарб ҳисобланади. Бу эса бевосита мазкур тилнинг ўз материаллари асосида махсус тадқиқотлар олиб бориш зарурлигини кўрсатади. Мақолада дарий тили сифат ясалишидаги маҳсулли / маҳсулсизлик, сермаҳсул / каммаҳсуллик, буларнинг сабаб ва қонуниятлари сўз ясалиш имконияти билан боғлиқлиги ўрганилди.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references