ЎЗБЕК БОЛАЛАР АДАБИЁТИДА ТОПИШМОҚ СТИЛИЗАЦИЯСИ
Abstract
Мақолада фольклорнинг энг қадимий, оммавий, анъанавий паремик жанрларидан бири бўлган топишмоқнинг кейинчалик замонавий адабиётда бевосита стилизация қилиниши асосида болалар учун адабий кўринишлари яратилган, уларнинг халқ топишмоқлари билан ўхшаш ва Халқ топишмоқлари сингари адабий топишмоқлар ҳам мавзусига кўра жуда бой ва ранг-барангдир. Улар табиат ҳодисалари, ой ва фасллар, ер ва осмон жисмлари, сувликлар, тоғ-у қир-адирлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, инсон тана аъзолари, мева-сабзавотлар, полиз экинлари, рўзғор буюмлари ва жиҳозлари, меҳнат қуроллари, мусиқа асбоблари, замонавий техника турлари, ўқув воситалари, озиқ-овқат турлари ҳақида учрайди. Адабий топишмоқларда худди халқ топишмоқлари сингари ҳам ўтмиш буюмлари, ҳам ҳозирги пайтда фан-техника ва маданиятнинг ривожланиши натижасида ҳаётимизга кириб келган. Адабий топишмоқлар, асосан, шеърий кўринишда яратилиши, поэтик жиҳатдан ўхшатиш, қиёслаш, зидлантириш ва шартли кўчимга асосланади. Адабий топишмоқ халқ топишмоқлари тузилиши ва услубида яратилган бўлса-да, маълум бир шоир томонидан ижодий яратилганлиги учун адабий топишмоқ сифатида қаралади. Улар ритмик изчиллиги, бадиий оҳангдорлиги, қофияларнинг мўл-кўллиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради
Not yet translated