Skip to main content
Article

ЎЗБЕК ТИЛИДА СИНТАКТИК ОМОНИМЛАР (КОГНИТИВ АСПЕКТ)

Nasiba SAYIDIRAHIMOVAInternational Islamic Academy of Uzbekistan
ABI

Abstract

Омонимлар лексик-семантик аспектнинг асосий бирлиги сифатида қаралувчи тил ҳодисаларидан бири саналади. Жаҳон тилшунослик илми, шунингдек, ўзбек тилшунослигида мазкур ҳодиса кенг ва атрофлича тадқиқ этилган. Бу борада олиб борилган ишлар таҳлили шуни кўрсатадики, омонимия ҳодисасига бағишланган ишларнинг барчаси омонимларнинг лексик, морфологик ҳамда стилистик имкониятларини ўрганиш, таҳлил этишга қаратилганлиги билан ажралиб туради. Бироқ тилшуносликда сўнгги йилларда туб бурилишнинг юзага келиши, яъни тил ҳодисаларини ўрганишда инсон омилининг диққат марказига олиниши натижасида юзага келган когнитив тилшунослик ҳамда тил ҳодисаларига когнитив ва антропоцентрик ёндашув асосида омонимия нафақат лексик-семантик, балки тилнинг барча сатҳларида барча ярусларида қаралувчи ҳамда намоён бўлувчи кўпқиррали лисоний ҳодиса эканлиги маълум бўлиб қолди ва тилшунослар олдига мазкур ҳодисани янгича парадигма асосида ўрганиш кутилмаган хулосаларни бериши мумкинлиги тилшуносликда бу ҳодисани яна бир бора қайта кўриб чиқиш муҳимлигини кўрсатди. Шу нуқтаи назардан омонимия тилнинг юқори босқичи – синтактик сатҳда лексик-семантик сатҳдан фарқли ўлароқ, лексеманинг фақат шаклдошлигигагина асосланган ҳолда эмас, балки гап, матн таркибида, аниқроғи, инсон тафаккуридаги олам манзарасида ўзгача когниция асосида намоён бўлиши мумкинлиги аниқланди. Бу эса ўзбек тилшунослигида ҳали қўл урилмаган ва ўз ечимини кутаётган ҳодиса саналади. Шу боис, бу борада олиб бораётган тадқиқотларимизга таянган ҳолда мазкур мақолада омонимияга кўпқиррали лингвистик ҳодиса сифатида қаралади, шунингдек, унда ўзбек тилида синтактик сатҳда намоён бўлувчи омонимия ҳодисаси ва уларнинг юзага келишидаги когнитив асослар, омиллар хусусида фикр юритилади ва мисоллар орқали таҳлилга тортилади.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references