Skip to main content
Article

РАҚАМЛИ АДАБИЁТДА РЕЦЕПТИВ ЭСТЕТИКА

Abdulaziz QOSIMOVTashkent State University of Uzbek Language and Literature named after Alisher Navoi
ABI

Abstract

Рақамли технологияларни такомиллаштиришда ва айниқса ушбу технологиялар орқали тил ўрганишда матн билан ишлаш ҳамда матнларни китобхонга мос равишда танлаш муҳим. Чет тилидаги матнни тушуниш ва уни бошқаларга тушунтириш учун, тил ўрганувчи, авваламбор, ўша матнни ўзлаштириши, идрок этиши керак. Бу ҳодиса фанда рецепция жараёни дейилади. Рецепция жараёнини ўзлаштириш, бағрикенглик, идрок босқичи деб юритиш орқали, ҳар бир матнга алоҳида ёндашув талаб этилиши мақсадга мувофиқ. Рецептив эстетика орқали матн ва ўқувчи орасидаги эстетик масофа қисқаради. Матн-китобхон диалоги рецептив эстетиканинг энг асосий босқичи сифатида таҳлил қилинади. Таҳлил жараёнида матннинг ўқувчига тақдим этадиган эстетик фойдаси бир қатор мисоллар ёрдамида очиб берилади. Матнга нисбатан китобхоннинг реакция(муносабати)си турли стратегик ёндашувлар асосида очиб берилади. Юқоридаги босқичларни инобатга олиб, рақамли дастур учун қанақа матн танланмасин, барчаси осондек туюлаверади. Мақолада рақамли дастурларни матнлар билан тўлдиришда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш зарурлиги, ўқувчи ва матн ўртасида алоқа ўрнатишда дастурловчилар нималарни билишлари кераклиги ҳам назарий, ҳам амалий талқин қилинади.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references