Skip to main content
Article

ТИЛГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИГА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЁНДАШУВ

Nilufar Fayzullakulovna MamatkulovaUzbekistan State World Languages University
ABI

Abstract

Мақолада шахсга йўналтирилган ёндашув ва унинг тилга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари талабаларига инглиз тилини ўқитишдаги аҳамияти муҳокама қилинди. Талабаларнинг шахсга йўналтирилган ёндашувини ривожлантириш, тил ўрганишдаги аҳамияти бир қанча олим ва тадқиқотчилар томонидан берилган тавсифлари таҳлили очиб берилди. Дунёда бўлажак чет тили ўқитувчиларининг хорижий тил компетенцияларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантириш бўйича қуйидаги устувор йўналишлар бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда: ўқитиш мазмуни ва ўқув методик таъминоти, таълим технологиялари, назорат обективлигини такомиллаштириш; умумевропа стандартлари талаблари асосида компетентли чет тили ўқитувчиларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришга доир технологияларни ишлаб чиқиш, дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда мустақил таълимни ташкил этиш йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб бориш илмий- амалий аҳамият касб этмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда талабаларнинг таълим жараёнидаги фаолиятини ошириш ва юксалтиришга кўп эътибор қаратилмоқда, айниқса тил ўрганувчилар учун таълим кўникмаларини ошириш муҳим аҳамиятга эгадир. Етакчи хорижий мамлакатларнинг олий таълим муассасаларида хорижий тилни ўқитишда талабалар шахс сифатида ривожлангани, устоз ва талабанинг тутган ўрнидаги ўзгаришлар каби масалаларда тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references