Skip to main content
Article

ТУРК ТИЛИДА ҲУРМАТ КАТЕГОРИЯСИНИНГ ТАРИХИГА ОИД

Xolida ImamovaTashkent State University of Oriental Studies
ABI

Abstract

Мақолада Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асари қадимги туркий ҳалқларнинг ҳурмат категориясини изоҳлашда муҳим манбалардан бири сифатида тадқиқот объекти сифатида танланди. Туркий халқлар ҳаётида “Қутадғу билиг” асари жамият-тил-маданиятни қамраб олган ва уларга асосланган насиҳатлар, мақол ва масаллар орқали жамиятдаги муаммоларга оқилона ечим излайди. Бу халқаларнинг бир-бирига узвий боғланиши айни пайтда шахс маданиятини ҳам акс эттиради. Агарда улар орасидаги мана шу узвийлик йўқолса, нутқнинг таъсир кучи ҳам ўз-ўзидан йўқолади. Бу анъана, нафақат ХI аср учун, балки бугун учун ҳам аҳамиятли. “Қутадғу билиг” асари ҳурмат категориясини тилшунослик нуқтаи назаридан фақат вербал шаклда эмас, новербал (паралингвистик) жиҳатдан ҳам тадқиқ этишда яхши натижалар беришини кўрсатишга қаратилди. Тадқиқотда ҳурмат ‘-im’ эгалик қўшимчаси ‘sen’, ‘siz’ олмошлари ва ‘girmek’, ‘çıkmak’ феъллари билан тилшунослик асосида; el, ayak, baş жестлари ва yer, şeref köşesi, baş köşe символлари билан паралингвистик асосда юзага келиши мисоллар ёрдамида изоҳланди. Бундан ташқари, келтирилган мисолларга ўрни билан ўзбек ва турк тилидан муқоясалар ҳам келтирилиб тушунтириди.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references