Skip to main content
Article

Бухоро воҳаси никоҳ маросими таомларининг ўрганилиши ва ўзига хослиги

Манзура ЮсуповаКатта ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро, Ўзбекистон
ABI

Abstract

Бухоро воҳаси аҳолиси никоҳ тўй маросимларида тўй бошланишидан тўй тугагунича бўлган даврдаги маросимларни ва уларда пишириладиган маросим таомларни уч гуруҳга: никоҳ тўйигача ўтказиладиган урф – одатлар ва уларда пишириладиган маросим таомлари,никоҳ тўйи даврида ўтказиладиган удумлар ва уларда пишириладиган маросим таомлари, никоҳ тўйидан кейин ўтказиладиган расм – русумлар ва уларда пишириладиган маросим таомларига бўлиш мумкин.Никоҳ тўйининг илк босқичи бўлган совчилик удумида оқ ранг алоҳида ўрин тутади. Совчиликка борилганда қиз томон рози бўлса, оқлик (оқ рўмол, оқ ҳолва) бериш одати мавжуд. Шундан сўнг куёв томон келинга оқ рангли никоҳ кўйлаги ва катта оқ ҳарир рўмол жўнатган. Катта тўйга тайёргарлик кўрилган. Маслаҳат оши пиширилиб, қариндошлар йиғилиб, тўйга кетадиган ҳаражатлар ва таклиф қилинадиган меҳмонлар тўғрисида келишиб олинган.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references