Глобаллашув даврида соғлом маьнавий рақобат ривожланишининг асосий мезонлари
Abstract
Ушбу мақолада бугунги кунда илмий термин сифатида кенг қўлланилаётган ва инсониятнинг кейинги ҳаётида муҳим ўрин тутувчи глобаллашув ҳамда унинг оқибатлари ҳақида фикр юритилган. Маънавий рақобатнинг шаклланиши ва ривожланишида глобал муҳитнинг аҳамияти ҳақида мулоҳаза юритилган. Жамиятда соғлом ёки носоғлом маънавий рақобатни шакллантириш кучи сифатида глобаллашув кўриб чиқилган. Глобаллашув даврида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, интернет тизимдан фойдаланиш ва ҳимояланиш чора-тадбирлари кўриб чиқилган. Иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларда юзага келаётган ахлоқий чекиниш сабаблари ва оқибатлари фалсафий таҳлил қилинган. Кишиларнинг ахлоқий қарашлари натижасида вужудга келадиган маънавий рақобатнинг шакллари, унинг таркибий қисмлари тўғрисида ёритилган. Соғлом маънавий рақобатнинг кўринишлари, унинг замон талабидан келиб чиқиб ўзгараётган асосий атрибутлари ҳақида баён қилинган.
Not yet translated