Skip to main content
Article

ҲУСАЙНИЙНИНГ “АРО” РАДИФЛИ ҒАЗАЛИ ТАҲЛИЛИ

Abdurashid TURSUNOVTermez State University
ABI

Abstract

Ушбу мақолада Ҳусайнийнинг “аро” радифли ғазали таҳлил қилинган. Ғазалнинг баҳри, рукнлари аниқланган, тақтеъси ишлаб чиқилган. Бу Ҳусайний бадиий маҳоратини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Зеро, мумтоз поэтиканинг муҳим узви ҳисобланган аруз ғазалдаги шакл ва мазмун уйғунлигини таъминловчи омиллардан биридир. Ғазал таҳлилида шоир қўллаган сўзлар, уларнинг муайян тарихий даврларда қандай маъно англатганлиги, бугун ҳам истеъмолда бўлган сўзларнинг ғазалда — бадиий матндаги мазмуний ифодаси очиб берилган. Бу эса ғазалнинг мазмун-моҳиятини англашга ҳамда шоир руҳий оламини теранроқ идрок этишга хизмат қилади. Ғазалнинг махсус қоида ва талаблар асосида ёзилиши сир эмас. Бу қоидалар тизими эса аруз деб аталувчи бир тизимдирки, унинг таркибидаги ҳар бир бўлак муайян математик формула каби қатъий қоидага бўйсунишни талаб этади. Муаллифлар ғазални шакл ва мазмун нуқтаи назаридан чуқур ўрганишга, унинг туб ва қўшимча маъноларини аниқлашга ҳаракат қилганлар. Ғазал байтларини таҳлил қилиш жараёнида шоир қўллаган шеърий санъат ва тасвир воситалари махсус ўрганилган. Бу, ўз навбатида, ғазалнинг бадиий хусусиятларини, айни пайтда, шоирнинг ижодий маҳоратини очиб бериш учун хизмат қилади. Бир ғазал мисолида Ҳусайнийнинг шоир сифатида мумтоз адабиётимиз тарихида тутган ўрнига баҳо берилган.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references