ПРЕЦЕДЕНТ ФЕНОМЕНИНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ТАБИАТИ
Abstract
Мақолада прецедент феноменининг лингвомаданий хусусиятлари ўзбек ва испан тилидаги газеталар матни мисолида таҳлил қилинган. Прецедентлик тилшунослик соҳасида тадқиқот объекти сифатида хизмат қилган бўлса ҳам, шу кунгача ўзбек ва испан газеталари матни мисолида чоғиштириб ўрганилмаган. Мақолада прецедент ном, матн ва ҳодиса билан бир қаторда, ибора, мақол, матал, ҳикматли сўз каби барқарор бирикмалар, шиорлар, тарихий ва замонавий шахслардан иқтибосларнинг прецедент ифода сифатида ҳар икки мамлакат газеталари матнида қўлланилиши ўрганилиб, ўзбек ва испан журналистлари тили ва менталитетидаги ўхшаш ҳамда бир-биридан тубдан фарқ қилувчи жиҳатлар кўрсатиб берилган. Ўзбек журналистикасига хос бўлган тарихий шахслар номига эҳтиром кўрсатиш, аждодларни хотирлаш, уларнинг асарларидан иқтибос келтириш, шукроналик ҳисси, миллий урф-одатларга содиқлик анъаналари, испан газеталаридаги замонанинг машҳур шахсларига бўлган эътибор, миллат характерига хос бўлган қувноқлик, яхшиликка ишонч каби хусусиятларнинг таҳлили шулар жумласидандир.
Not yet translated