Касаба уюшмалари ва ҳукумат: ўзаро ҳамкорликнинг ўзига хос хусусиятлари
Abstract
Касаба уюшмалари фуқаролик жамияти ривожланиши, жамоатчилик назорати ва меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳукумат билан фаол ҳаракатлантирувчи субъект ҳисобланади. Чунки касаба уюшмалари иш берувчилар олдида аҳолининг ишчи тоифалари манфаатларининг асосий ҳимоячилари бўлиб, ишчилар ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашади, меҳнат шароитларини яхшилайди ва иш ҳақининг тегишли даражасини таъминлайди. Касаба уюшмаларининг ижтимоий ва меҳнат муносабатларининг тўлақонли субъектлари сифатида фаолият кўрсатишида нафақат уларнинг ўзлари, балки – давлат органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳам манфаатдор бўлади. Касаба уюшмалари ва ҳукумат ўртасида мулоқот имконияти ижтимоий низоларнинг олдини олишга ёрдам беради ва ижтимоий барқарорликка кўмаклашади. Ҳукумат ва касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг йўқлиги ижтимоий инқирозларга олиб келади. Шунинг учун ушбу мавзуни ўрганиш ва тахлил қилиш орқали ижтимоий инқирозларнинг олдини олишга имконият яратилади.
Not yet translated