Skip to main content
Article

МИСТИК РЕАЛИЗМ ФЕНОМЕНИ ЛОТИН АМЕРИКА АДАБИЁТИ МИСОЛИДА

Nilufar MUKHAMMEDOVAUzbekistan State World Languages University
ABI

Abstract

Мақола ХХ аср жаҳон адабиётида шаклланган мистик реализм тарихини ҳамда унинг элементларини муайян асарлар таҳлили асосида ўрганишга бағишланган. Мистик реализм элементлари илк бор ХХ аср Лотин Америкаси адиблари романларида кузатилди ва адабиётшунослар эътиборини тортди. Мистик реализм атамаси тадқиқотчилар ўртасида қизғин мунозараларга сабаб бўлди ва илмий адабиётларда мазкур атама феномен сифатида эътироф этилди. Ушбу атама илк бор Европа санъатшунослари томонидан ХХ аср бошларида илмий муомалага киритилган бўлса-да, у ижодий метод сифатида шаклланмади. Лотин Америкаси адабиётида мистик реализм элементларидан фойдаланиб яратилган романлар олимлар томонидан тадқиқ этила бошлади. Ушбу мақолада Лотин Америкаси адиблари Алехо Карпентьер ва Мигель Анхель Астуриас романлари асосида мистик реализм элементларини, ёзувчиларнинг мистик реализмга уйғунлашган бадиий услубини аниқлаш мақсад қилиб олинган. Муаллиф мистик реализм атамасининг келиб чиқиш тарихи, ўзига хос белгилари ва романлардаги ифодаси ҳамда ҳар бир ёзувчининг ўзига хос бадиий услубига эътибор қаратган. Мигель Анхель Астуриаснинг “Маислик одамлар” ва Алехо Карпентьернинг “Шу олам салтанати” романларини ўрганиб, ушбу асарларда тадқиқ этилаётган адабий йўналиш элементларининг қўлланилишига хос муҳим жиҳатларни кўрсатиб берган.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 07 references