ЛОГИСТИКА СОҲАСИГА ОИД ТЕРМИНЛАР СЕМАНТИК ТАҲЛИЛИ
Abstract
Ушбу мақолада логистика соҳасига оид терминлар, уларни шакллантиришнинг семантик усули, логистика терминларида учрайдиган синономия, антономия ва кўп маънолилик ҳодисалари таҳлил қилиниб, уларни таржима қилишдаги муаммолар ва уларнинг ечими ислоҳ этилган. Логистика иқтисодиёт ва бизнеснинг энг ривожланаётган соҳаларидан бири бўлиб, ушбу соҳадаги алоқа муносабатлари ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир. Логистика соҳасига оид терминлар номларини шакллантириш ва таржима қилиш муаммоларини ўрганишнинг долзарблиги ватанимиз ва хорижий компаниялар ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайиши ва ушбу профессионал соҳадаги алоқа ҳажмининг ошиши билан боғлиқ. Иқтисодий муносабатлар ривожланиши ва тезкор иқтисодий ислоҳотлар даврида, хорижий тадқиқотчиларнинг логистика соҳасидаги ютуқлари билан танишиш учун хужжатлар, адабиётлар, инглиз тилидаги даврий нашрларни ўрганишга қизиқиш ортиб бормоқда. Логистика соҳасига оид терминларни аниқлашда сўзнинг семантик тузилиши муҳим аҳамият касб этиб, у турли хил маъноларни бирлаштирадиган кўп қиррали ҳодисадир. Логистика терминология соҳасида семантик жараёнларнинг мавжудлиги табиий ҳол бўлиб, терминларга тил бирлиги сифатида қаралишини далиллайди. Ушбу семантик жараёнларнинг мавжудлиги терминларнинг тизимдаги алоқаларини ва терминология таркибини чуқур англаш имконини беради.
Not yet translated