Тилни ўрганиш жараёнида луғат билан ишлаш маданияти борасида
Abstract
Ушбу мақолада ҳозирги замон ўқитувчиси мулоқот маданиятини шакллантиришнинг нутқ таъсирчанлигини ошириш услублари, талаблари, мулоқот таъсирчанлигини оширишга қаратилган илмий мулоҳазалар мазмуни келтирилган. Мақолада ўқитувчи нутқ таъсирчанлигини оширишнинг илмий талабларидан фойдаланиш, ўрганувчиларда тилни ўрганиш жараёнида учрайдиган айрим қийинчиликлар, айниқса, нофилологик йўналишдаги талабаларга касбий терминологияларни ўргатиш ва уларга луғат билан ишлашнинг самарали йўлларини кўрсатиб беришдан иборат ва луғат билан ишлаш жараёнида нофилологик йўналишдаги талабаларни қизиқарли замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда ўзларининг эгаллаган касбларига оид атамаларнинг аҳамиятлари ҳақида фикр билдирган. Луғат билан ишлашнинг асосий мақсади нофилологик йўналишдаги талабаларнинг оғзаки нутқини ривожланитиришга қаратилган. Берилган мавзулар асосида нофилологик йўналишдаги талабалар янги сўз ва иборалар билан танишадилар. Шунингдек, луғат билан ишлаш чет тилида тўғри талаффуз кўникмаларини шакллантиришга ҳам катта ёрдам беради. Бундан ташқари, мақолада луғат билан ишлаш механизми ёритиб берилган. Дарс жараёнида ўқувчилар билиш фаолиятини бошқариш бир неча омилларга боғлиқ. Демак, олимлар таъкидлаганидек, фақат қизиқишгина психик жараёнда уларнинг диққат, хотира, тафаккур ва ирода функцияларига ижобий таъсир кўрсатади.
Not yet translated