Skip to main content
Article

Ёшлар онгида ҳуқуқий нигилизмнинг шаклланиши Янги Ўзбекистон муҳитида ижтимоий хавф сифатида

Отабек Махамматовмустақил тадқиқотчи, Самарқанд давлат университети, Самарқанд, Ўзбекистон
ABI

Abstract

Мазкур мақолада ўзбек давлатчилигини шакллантириш жараёни, замонавий жамиятнинг сиёсий, иқтисодий, маънавий ва ташкилий асосларини модернизация қилиш жараёни характерланди. Жамиятнинг эркин демократик ривожланиш йўлига киришга интилиши, бу ерда шахс, унинг ҳуқуқлари ва қадр-қиммати энг юқори қадрият сифатида эътироф этилди. Ёшлар ўртасида ҳуқуқий нигилизм иллатининг кўпайиши мавжуд қонунларга ва ҳуқуқ-тартиботга ишончсизлик, миллий ҳуқуқий тизимга янги руҳни, миллий қадриятларни емирадиган инсон ҳуқуқ элементларини олиб киришга уринишда аксини топади. Ҳуқуқий нигилизмни ўрганган муаллифлар унинг мураккаб табиати ва намоён бўлишининг турли шакллари мавжудлигини таъкидлашган. Ҳуқуқий давлатчиликни шакллантириш йўлида фуқаролар ўртасида қонунга нисбатан нигилистик муносабатларнинг кенг тарқалиши бу жараёнга тўсқинлик қилувчи муҳим мафкуравий таҳдид сифатида баҳоланди ҳамда унинг жамиятнинг маънавий ва ахлоқий қадриятларига таъсир даражаси очиб берилди.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 01 references