АНКИЛОЗЛАНУВЧИ СПОНДИЛОАРТРИТИ БЎЛГАН БЕМОРЛАР РЕАБИЛИТАЦИЯ ДАСТУРИГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ
Abstract
Тадқиқот мақсади: анкилозланувчи спондилоартритнинг марказий шакли бўлган беморлар реабилитациясида NUGA BEST ускунасининг  ўрнни аниқлаш. \nТадқиқот материаллари ва усуллари: 65 нафар 34,6±2,9 ёш ( 28 дан 48 ёшгача) анкилозланувчи спондилоартритнинг марказий шакли ташҳиси бўлган беморлар маълумотлари ўрганилди. Кузатувлар жараёнида беморлар асосий ва назорат гуруҳларига ажратилди.   Назорат гуруҳида текширилган беморлар (n= 32)  фақатгина анънавий даво муолажаларини қабул қилишди. Асосий гуруҳнинг 33 нафар беморларининг реабилитация дастурига анънавий даво муолажаларидан ташқари умуртқа поғонаси касалликлари реабилитацияси учун мўлжалланган NUGA BEST ускунаси киритилди. Реабилитацион муолажаларнинг самарадорлигини аниқлаш оғриқ синдромининг визуал анолог шкаласи, Bath Ankylosing Spondylitis Disease Activity Index (BASDAI, касаллик фаоллиги индекси), кўкрак қафаси экскурсияси, Шобер тести, Bath Ankylosing Spondylitis Metrology Index (BASMI индекси), психоэмоционал ҳолат кўрсаткичларини баҳоловчи САН тести натижаларига кўра олиб борилди.\nТадқиқот натижалари: асосий гуруҳ беморларида реабилитация якунига келиб умуртқа поғонасининг патологик жараён кузатилувчи қисмида ҳаракат ҳажмининг реабилитациядан олдин 2,98±0,23 см (р<0,05) дан  5,56±0,27 см  гача ошиши кузатилди. Назорат гуруҳида эса ҳаракат ҳажми даволанишдан олдин 3,12±0,16 см ни ташкил этиб, реабилитациядан кейин 5,11±0,14 см гача ошди. Юрганда оғриқ синдромининг камайиши 98,2% асосий гуруҳда, назорат гуруҳидаги беморларда эса ушбу кўрсаткич 67,3% (р<0,05) беморларда кузатилди. 
Not yet translated