Skip to main content
Article

The need to make investments in the economy of the Republic of Karakalpakstan

A.R. YaxshimuratovaПрогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти
2022en
ABI

Abstract

Экологик муаммоли ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлишини ошириш, бу каби саъй-ҳаракатлар учун сармоя киритиш долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади. Бу каби муаммоли ҳудудга мисол қилиб Оролбўйи минтақаси ҳисобланмиш Қорақалпоғистон Республикасини айтиш мумкин. Мавзунинг қанчалик долзарблигини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 2017 йил бўлиб ўтган 72–сессиясидаги сўзлаган нутқида Орол денгизининг экологик фожиасига алоҳида эътибор қаратганлигида ҳам кўришимиз мумкин. Чунки Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш халқаро саъй-ҳаракатларнинг фаол мустаҳкамланишини талаб қилади. Тадқиқотда экологик муаммоли ҳудудлар таснифланган, бундай ҳудудларга инвестициялар киритиш зарурияти очиб берилган ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг сўнгги йиллардаги инвестицион фаолияти таҳлил қилинган ва минтақага инвестициялар жалб қилишни янада фаоллаштириш борасида таклиф ва тавсиялар берилган.

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 01 references