Skip to main content
Article

МУНОСИБ ТУҲФА

ф.ф.н. Бадиа МУҲИТДИНОВАШароф Рашидов номидаги СамДУ доценти
ABI

Abstract

Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилган Учинчи Ренессанс ғоясини амалга ошириш йўлида бой маънавий меросимиз, хусусан, мумтоз адабий обидаларни давр талабига мувофиқ холис ва объектив ўрганиш ҳамда ёш авлодга тақдим қилиш ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этади. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий умумбашарий маданият хазинасидан муносиб ўрин олган ўлмас асарларини айнан она тилимизда яратиб, унинг шуҳратини бутун дунёга тараннум этди. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Буюк шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодийилмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади”. Бинобарин, Шарқ мумтоз тамаддунининг олтин бешиги бўлиб хизмат қилган Алишер Навоий асарлари ҳар томонлама таҳлил ва тадқиққа муносибдир

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references