ШАХС ХАРАКТЕРИНИНГ ПСИХОЛОГИК ТАДҚИҚИ
Abstract
Бугунги жамиятимиз ривожида маънавий идеални шакллантириш ва уни жамият ахлоқий муҳитининг асосий негизи сифатида қабул қилишни тақоза этмоқда. Чунки миллатнинг жони унинг одоб-ахлоқида бўлиб, жамият ахлоқининг илдизи миллат тарихи билан узвий боғлиқ ҳодиса. Инсон ёшликдан азалий анъаналар, урф- одатлар оғушида камолга етади. Бунда оила, маҳалла ва таълим-тарбия даргоҳларидаги микро, мезо ва макро муҳитдаги уйғунлик ва изчиллик катта ўрин тутади. Чунки, демократик қадриятларнинг таркиб топиб бориш шароитида одамларнинг ахлоқий онгини умумийлик принципи асосида шакллантириб бориш зарурат ҳисобланади. Акс ҳолда, жамият ахлоқий муҳитида ахлоқий онг даражаси сусайиб кетади. Бунга сабаб демократик қадриятларнинг инсонга том маънодаги эркинлик беришидир.
Not yet translated