Skip to main content
Article

ЎПКАНИНГ АНАТОМИК РЕЗЕКЦИЯСИДАН КЕЙИНГИ АСОРАТЛАР

Якубов Ф.РТошкент тиббиёт академия Урганч филиалиСапаев Д.ШТошкент тиббиёт академия Урганч филиалиНиязметов С.НТошкент тиббиёт академия Урганч филиали
ABI

Abstract

Ўпка резекцияси ўпка паренхимаси ва бронх дарахтининг ўсмаларида энг кўп қўлланиладиган операцияларидан бири ҳисобланади. Ўпка раки онкологик касалликлар ичида учраши бўйича иккинчи, ўлим кўрсаткичи бўйича биринчи ўринда турган ҳолда, ўткир тиббий ва ижтимоий муаммо бўлиб қолмоқда. Ўпка резекциясидан кейинги асоратларни камайтириш ва бартараф қилишни такомиллаштириш. Материал ва методлар. Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 2018 йилдан 2022 йилгача “Ўпка резекцияси” бажарилган, стационар шароитида даволанган 28 та бемор ўрганиш учун танлаб олинди. Операциядан кейин 6 нафар беморда пневмоторакс, 4 нафарида плеврит, 3 нафарида узоқ вақт ҳаво чиқиб юриш ва 1 нафарида сегментлар ателектази асоратлари кузатилди. Бронхопулмонал оқма билан кечаётган сурункали эмпиемани самарали хирургик даволашда ҳар хил усуллар билан инфекцион жараённи назорат қилиш керак бўлади.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references