АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Abstract
Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўлланиши, унинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган. Бунда биринчи марта халқаро стандартларни қўллаш жараёнида ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Шу жумладан биринчи марта молиявий ҳисоботларни шакллантирилиши, унинг ўзига хос томонлари, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, фойда ва зарарларни ҳисоботда акс эттирилиши жиҳатларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 24 февраль, ПҚ-4611-сон Қарори асосида ташкил қилиниши бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.