Skip to main content
Article

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА КОРПОРАТИВ МАДАНИЯТ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ

Рая Карлибаеваорганы управления, цифровизацияНазокат Акрамова
ABI

Abstract

Акциядорлик жамиятларида корпоратив маданиятни такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун унинг афзалликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш лозим. Самарали корпоратив маданият акциядорлик жамиятлари фаолияти ва узоқ муддатли истиқболларига бевосита таъсир қилади. Бундай маданият акциядорлик жамиятлари муваффақиятининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб, рақобатдош устунликни сақлаб туришда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, у корхонадаги шахсларнинг ахлоқий фазилатларига, фидойилигига, меҳнат унумдорлигига, жисмоний соғлиғига ва жамоада ишлайдиган одамларнинг ҳиссий фаровонлигига таъсир қилади. Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида учраётган корпоратив маданият муаммолари таҳлил қилинган ва уларга самарали ечимлар топиш йўлларини белгилаб берилган. Ҳамда корпоратив маданиятнинг муҳимлиги ва унинг компания фаолиятидаги ўрни, шунингдек, маданиятнинг иқтисодий кўрсаткичларга таъсири қўриб чиқилган. Муаммолар сифатида корпоратив маданиятнинг етарли даражада шаклланмагани, ходимлар ўртасидаги мулоқотнинг заифлиги, этика ва қадриятларга риоя қилинмаслиги каби жиҳатлар таҳлил қилинган. Ечимлар сифатида эса корпоратив маданиятни шакллантиришда стратегик ёндашувлар, мунтазам таълим ва тарбия дастурлари, очиқ мулоқот ва ишонч муҳитини яратиш, шунингдек, этика кодексларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш таклиф қилинган. Тадқиқот акциядорлик жамиятлари учун корпоратив маданиятни яхшилаш ва самарали бошқариш бўйича амалий тавсияларни беради.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 02 references
Metrics — AkademScholar · Coming soon