Skip to main content
Article

МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ РОЛИНИНГ ИҚТИСОДИЙ-СТАТИСТИК ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Муроджон ХусановTashkent State University of Economics
ABI

Abstract

Мазкур мақолада миллий иқтисодиётда хизматлар соҳаси ролининг иқтисодий-статистик таҳлил қилиш, хизматлар соҳасида ҳажм яратувчи ҳамда мазкур соҳада фаолият юритувчи субъектларнинг таҳлили, Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг ривожланиб бориш динамикаси таҳлили кўрсатиб берилган. Олиб борилган таҳлиллар, биргина мисол тариқасида Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасалари сонинг кундан кунга ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Бу эса, ўз навбатида, тиббиёт соҳасида соғлом рақобатни юзага келтириб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ва уларнинг нархини пасайтириш имконини бермоқда. Юқоридагилар бутун жаҳонда юз бераётган тенденциялар, айниқса Ковид-19 пандемиясидан кейин жадал ривожланаётган хизматларнинг янги турлари Ўзбекистон бозорига ҳам кириб келаётгани, бу эса, иқтисодий ривожланиш стратегиялари, мақсадли дастурлар ва хизматлар соҳасини ривожлантириш борасидаги қарорлар қабул қилишда алоҳида эътибор қаратишни тақозо этади.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 01 references
Metrics — AkademScholar · Coming soon