МОВАРОУННАҲРЛИК ИЛК МУТАКАЛЛИМЛАР ФАОЛИЯТИ
Abstract
Мовароуннаҳр уламолари фиқҳда ҳам, ақидада ҳам Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабига эргашиб, турли оқим ва фирқа вакиллари билан баҳс-мунозара қилиш орқали мазкур мазҳабни ўлкада ривожланиши ва кенг ёйилишига ҳисса қўшганлар. Самарқанд уламоларидан бир нечтаси бевосита Имом Абу Ҳанифадан таълим олиб, унинг таълимотларини Самарқанд шаҳри ва ён-атррифида тарқатилишига эришганлар. Хусусан, бу борада Абу Муқотил Самарқандийнинг ўрни беқиёс бўлиб, у билан устози Имом Абу Ҳанифа ўртасида муайян ақидавий мавзулар борасида савол-жавоб шаклида ёзилган «Китоб ал-олим вал-мутааллим» асари ҳанафий мазҳабининг ақидавий қарашларини ифода қиладиган муҳим асарлардан бири эканини кўпчилик тадқиқотчилар эътироф қилишади. Мақолада VII-VIII асрларда кўплаб Мовароуннаҳрлик уламолар Куфа шаҳрига бориб, Имом Абу Ҳанифадан таълим олганлари, пировард натижада айнан улар Имом Абу Ҳанифанинг ақидага оид асарларини ривоят қилишда муҳим ўрин тутганлари ёритилган.