Skip to main content
AkademIndex

Products

For developers

AkademBasesoonOpen API for the ecosystem
Latin
Article

Германияда экстремизмга қарши курашиш тажрибаси таҳлили

Ulugbek JurayevResearcher of the Imam Maturidi International Scientific Research Center. A.Qadiri str. 11, 100011, Tashkent
The Maturidiyyajournal2024ru
ABI

Abstract

Бугунги кунда инсоният ҳаётига таҳдид солаётган асосий хавф-хатарлар сифатида майдонга чиққан экстремизм ва терроризм каби бузғунчи унсурларнинг дунёга тарқалиши ҳамда аҳоли томонидан экстремистик қарашлар ва ғояларга берилиш, алданиш ёки асосий мафкура сифатида эргашиш ҳолатларининг юзага келаётгани салбий тенденциялардан бири бўлиб ўзини намоён қилмоқда. Бундай жараёнларнинг маълум давлат миқёсида мавжуд бўлиши эса унинг барқарорлигига раҳна солиши ва жамиятнинг пароканда бўлишига замин яратади. Шу сабабли, экстремизм ва терроризм билан боғлиқ оқибатларининг юзага келиши ва ривожланишининг олдини олиш борасида жаҳон тажрибасини ўрганиш асносида давлат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган иллатларга қарши курашиш амалиётининг самарадорлик даражасини янада оширишга эришиш мумкин бўлади. Сабаби, дунёнинг кўплаб давлатларида, айниқса, ривожланган Ғарб мамлакатларида экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларни бартараф қилиш бўйича катта тажриба мавжуд бўлиб, уларни тадқиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бундай мамлакатлар қаторида Франция, Германия, Англия, Италия каби бир нечта Европа давлатларини ҳам мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Мазкур мақолада Европа давлатлари қаторида экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича ноодатий услуботлари билан ажралиб турадиган Германия давлати тажрибасидан намуна сифатида келтирилган бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятлари, амалга ошириш механизмлари, самарадорлик кўрсатгичлари таҳлил қилинган. Шу билан бирга, Германия тажрибасининг экстремизм ва терроризм профилактикаси доирасида давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ўзаро мувофиқликда фаолият олиб бориш феноменига урғу берилган ҳолда унинг истиқболдаги ҳолати ҳақида маълумот берилади.

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 01 references
Metrics — AkademScholar · Coming soon