Маънавии меросимизнинг конституциявии асослари ("Темур тузуклари" мисолида)
Abstract
Ушбу мақолада маънавий меросимизнинг конституциявий асослари “Темур тузуклари” мисолида илмий-назарий ва тарихий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Мақолада миллий давлатчилик, адолат, қонун устуворлиги, бошқарув маданияти, ватанпарварлик ва инсон қадрини улуғлаш каби ғояларнинг “Темур тузуклари”даги ифодаси ҳамда уларнинг замонавий конституциявий қадриятлар билан уйғун жиҳатлари ёритилган. Шунингдек, маънавий мероснинг жамият тараққиёти, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги аҳамияти очиб берилган. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган миллий ва умуминсоний қадриятлар билан тарихий мерос ўртасидаги узвий боғлиқлик таҳлил қилиниб, “Темур тузуклари”нинг ёш авлод тарбияси, миллий ўзликни англаш ва ҳуқуқий давлат қуриш жараёнидаги ўрнига доир илмий-амалий хулосалар илгари сурилган.
Not yet translated