Кассация инстанция суди ҳақида айрим мулоҳазалар (фуқаролик судлари мисолида)
Abstract
Ушбу мақолада кассация инстанция судининг фуқаролик судлови тизимидаги ўрни ва аҳамияти фуқаролик судлари мисолида илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Мақолада кассация тартибида иш юритишнинг мазмун-моҳияти, унинг суд ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигини текширишдаги вазифаси, шунингдек, қуйи инстанция судлари томонидан йўл қўйилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилишларини бартараф этишдаги аҳамияти ёритилган. Шу билан бирга, кассация инстанцияси фаолиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, суд амалиётида қонунларнинг бир хилда қўлланилишини таъминлаш ҳамда одил судлов сифатини оширишдаги роли очиб берилган. Мақолада амалдаги фуқаролик процессуал қонунчилиги ва суд амалиёти асосида кассация инстанцияси фаолиятига доир айрим муаммолар кўрсатиб ўтилган ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий мулоҳазалар билдирилган.
Not yet translated