Янги Ўзбекистонда очиқлик ва адолатлилик тамоиилларининг айрим жиҳатлари
Abstract
Ушбу мақолада Янги Ўзбекистон шароитида очиқлик ва адолатлилик тамойилларининг мазмун-моҳияти, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда амалий аҳамияти илмий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Мақолада очиқлик ва адолатлилик тамойилларининг демократик ислоҳотлар, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими ва жамоатчилик билан мулоқот жараёнларида намоён бўлиш шакллари ёритилган. Шунингдек, мазкур тамойилларни рўёбга чиқаришда қонун устуворлиги, шаффофлик, тенглик, ҳисобдорлик ва инсон манфаатларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Мақолада миллий қонунчилик ва амалиёт асосида очиқлик ва адолатлиликни янада мустаҳкамлашга қаратилган айрим таклиф ва илмий-амалий мулоҳазалар илгари сурилган.
Not yet translated