Skip to main content
Article

СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ

Sherzodjon UmaraliyevLecturer of the ICESCO Department for Islamic Studies and Studying Islamic Civilization, International Islamic Academy of Uzbekistan
The Maturidiyyajournal2025ru
ABI

Abstract

XII асрда Мовароуннаҳрда фаолият юритган ҳанафий мазҳаби намоёндаларидан бири Сирожиддин Ўший калом, фиқҳ ва ҳадис соҳаларида салмоқли илмий мерос қолдирган. Олимнинг ақида илмига бағишланган «Бад ал-амолий» асари нафақат Мовароуннаҳр, балки мотуридийлик ақидаси тарқалган барча минтақа мадрасаларида дарслик вазифасини ўтаган. Шу билан бирга, ушбу асар дунёнинг бир неча тилларига ўгирилиб, замонавий тадқиқотчилар томонидан ҳам кенг миқёсда ўрганиб келинмоқда. Олимнинг ақида илмидан бошқа фиқҳ ва ҳадис илмида қолдирган илмий мероси ҳам эътиборга сазовор. Унинг «Фатовои сирожия» асари муаллифдан воқеликда сўралган нодир фатволарни мужассам этиш баробарида, ўзидан олдинги манбаларда келган фатволарнинг энг ишончлиларини саралаб олгани билан ажралиб туради. Мазкур асардан муаллифдан сўнг фаолият юритган кўплаб олимлар томонидан иқтибос олинган. Масалан, «Фатовои оламгирия» фатволар тўпламида «Фатовои сирожия»га уч юзга яқин ўринда, «ал-Баҳр ар-роиқ» ҳамда «Радд ал-мухтор» асарида юздан ортиқ масалада ушбу асарга мурожаат этилган. Шунга кўра, асарнинг ҳанафий мазҳабидаги аҳамияти юқори бўлгани билинади. Сирожиддин Ўшийнинг ҳадис илмига оид «Нисоб ал-ахбор» ҳамда «Муснаду Анас ибн Молик» асарлари мавжуд. «Нисоб ал-ахбор» асарини муаллиф ўзининг «Ғурар ал-ахбор» асаридан қисқартириб олган. Мазкур асарда одоб ва фазилатларга оид 1001та ҳадис жамланган. Олимнинг «Муснаду Анас ибн Молик» асарида эса, муаллифнинг саҳоба Анас ибн Моликка етиб борувчи санадлар орқали ривоят қилган 300дан ортиқ ҳадислар келтирилган.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 04 references