Қуръон қиссалари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари
Abstract
Мазкур мақола ислом динининг бирламчи манбаси Қуръони каримда зикр этилган қиссалар ҳақидаги умумий маълумотларни жамлаган ва мавзуга доир муаллифларнинг таҳлил ва мулоҳазаларини акс эттирган. Мавзуни очиб беришда қисса сўзининг луғавий ва истилоҳий маънолари, Қуръондаги қиссаларнинг ўзига хос жиҳатлари, бошқа қиссалардан фарқи, Қуръонда такрорланиши, давр эътиборидан турлари ва мавзуларига тўхталинган.Қиссалар инсонларни онгига тезроқ етиб борадиган халқона иборалар ишлатган ҳолда инсонга психологик таъсир ўтказиш воситаларидан бири ҳисобланади. Чунки, қисса мантиқий ўзаро бир-бирига мос тартибли, қисқа ҳолда келтирилгани учун ундан аҳамиятсиз тафсилотлар тушириб қолдирилади. Ундаги сюжетлар шу даражада кетма-кет ва бир бирига боғланган бўладики, қисса тингловчиси ё ўқувчиси уни ҳар доим қайсидир мақсадни ифода этишини сезади ва охиригача диққат ва қизиқишда бўлади. Қиссалар ўзининг тарбиявий ёндашувига эга: ақлни тарбиялаш, руҳни тарбиялаш, жисмни тарбиялаш, ўрнак билан тарбиялаш, насиҳат билан тарбиялаш.Қуръон қиссаларида пайғамбарлар, уларнинг умматлари, яхши ва солиҳлар ҳамда гуноҳкор ва фосиқ инсонлар ҳаётидан сўз очиб уларнинг оқибатлари кўрсатилади ва улардан ибрат олишга чақирилади. Муҳаммад (с.а.в.) ҳам қиссалар орқали умматларнинг оқибатларини мусулмонларга етказганлар ва бу билан ўз замондошларини огоҳлантирганлар.Қуръон қиссаларининг ўзига хослигидан яна бири баъзи ўринларда асосий персонажнинг номи зикр қилинмайди. Шунингдек, воқеа бўлиб ўтган жой, санаси ҳам берилмаслиги мумкин. Шунинг учун қиссаларда фақат ибрат олишга эътибор қаратилган дейиш мумкин.
Not yet translated