КАМОЛИДДИН БАЁЗИЙ ТАРЖИМАИ ҲОЛИ ВА ЯШАГАН ДАВРИДАГИ ИЛМИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА СИЁСИЙ МУҲИТ
Abstract
Мақолада мотуридийлик таълимоти таниқли вакили Камолиддин Баёзийнинг таржимаи ҳоли, устозлари, Абу Ҳанифага нисбат бериладиган ақидавий асарларни бирлаштириб “ишорат” услубида шарҳ ёзгани, унинг яшаган даврдаги сиёсий ва ижтимоий ҳолат, усмонийлар давлатининг заифлашуви ёритилган. Баёзий яшаган давр бир нечта усмоний султонлар даврига тўғри келади. Бу давр тахт учун кўраш даври бўлиб, Хуррам Султон ҳокимиятни зимдан бошқарган. Инкишорийларнинг турли фитналари, диний ақидавий соҳа сиёсийлашуви авж олишига сабаб бўлди. Баёзийнинг яшаган замон айнан уч султон, Мурод IV (1623–1640), Иброҳим I (1640–1648 й) ва Муҳаммад IV (1648–1687)ларнинг ҳукмронлигига тўғри келгани баён қилинади.Шу билан бирга, мақолада олимнинг илмий изланишлари, Маккаи мукаррамага бориб Омидийдан ижоза олгани ёритилади. Бундан ташқари, Баёзийнинг илмга қилган хизмати, турли жойларда қозилик лавозимида фаолият юритгани, ҳарбий қози бўлгани келтириб ўтилади. Баёзий қозилик лавозимида ишлаб юрган вақтда ҳам илмий фаолиятдан тўхтаб қолмай, бир неча рисола ва асарлар ёзган. Мазкур асарлар ичида энг долзарб ва ҳозиргача илм аҳллари орасида машҳур бўлгани “Ишорот ал-маром мин иборот ал-Имом Аби Ҳанифа” (Имом Абу Ҳанифанинг ибораларидан кўзланган мақсадларнинг ишоралари) экани очиб берилган.
Not yet translated