Skip to main content
Article

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ЧАҚИРИЛУВЧИЛАРИДА АНТРОПОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИ

Машарипов, Жасурбек ҚадамовичОллаберганов, Мардон Исмаилович.Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалиКаримов, Расулбек ХасановичТошкент тиббиёт академияси Урганч филиали
ABI

Abstract

Ушбу мақолада Хоразм вилояти чақирилувчиларининг антропометрик кўрсаткичлари – бўй, вазн, кўкрак айланаси ва тана массаси индекси (BMI) таҳлил қилинди. Тадқиқот 318 нафар чақирилувчи маълумотлари асосида амалга оширилди. Натижаларга кўра, чақирилувчиларда бўйнинг ўртача қиймати 172,63±6,77 см, вазн 61,92±7,88 кг, BMI 20,78±2,66 бўлиб, асосий қисми нормостеник морфотипга тегишли эканлиги аниқланди. Кўкрак айланаси бўйича маълумотлар чекланган (n=33), ўртача кўрсаткич 105±7 см бўлиб, асосан 101–110 см диапазонида жамланган. Эпидемиологик жиҳатдан Хоразм вилояти чақирилувчиларида паст BMI ҳолатлари ортиқча вазнга нисбатан кўпроқ учрайди, бу ҳудуднинг иқлим ва овқатланиш хусусиятлари билан изоҳланади. Натижалар халқаро адабиётлар (WHO, CDC, Norton) билан таққосланди ва уларга мос ҳолда нормостеник морфотип устунлиги қайд этилди. Тадқиқот яроқлиликни баҳолашда ҳудудий меъёрларни ишлаб чиқиш ва маълумот тўплашни стандартлаштириш заруратини кўрсатади.

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references