Skip to main content
Article

ТАЖРИБАДА ЎТКИР НУРЛАНИШНИНГ ИММУН ТИЗИМИ КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ ВА БИОКОРРЕКЦИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

Убайдуллаева, Хилола СултановнаBukhara State Medical Institute named after Abu Ali ibn Sino, Bukhara, Uzbekistan
ABI

Abstract

Резюме. Ишнинг мақсади ўткир нурланишнинг тажриба ҳайвонлари иммун статусига таъсирини аниқлаш, биокоррекциянинг ушбу жараёнга таъсир даражасини кўрсатишдан иборат. Аниқланишича, ўткир нурланиш олган ва олмаган оқ зотсиз эркак каламушлар иммун тизими ҳужайраларининг нисбий ҳамда мутлоқ кўрсаткичларида бир биридан фарқли натижалар олинди. Бу лимфоцитлар умумий миқдори, СD3+-, СD4+- ва СD8+-ҳужайралар миқдорида кузатилди. ИРИ нинг асосий гуруҳда 2,01 мартагача пасайиши иккиламчи иммунодефицит ривожланганлигининг асосий белгиси сифатида эътироф этилди. СD20+-ҳужайраларда ўзгаришлар яққол намоён бўлмагани аниқланди, СD16+-ҳужайралар асосий гуруҳ лаборатория ҳайвонларида 1,35 мартага ишонарли ошган, СD95+-ҳужайралар эса 1,51 мартага ишонарли камайган. Биокоррекция ўтказилган гуруҳчада иммун тизим етишмовчилиги нисбатан чуқур бўлмади, биопрепаратни иммуностимулловчи таъсири борлиги, уни қўллаш ўткир нурланишнинг иммун тизим ҳужайралари кўрсаткичларига салбий таъсирини камайтириши исботланди. Калит сўзлар: ўткир нурланиш, иммунокомпетент ҳужайралар, лаборатория ҳайвонлари, биокоррекция.

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references