ҚУЙИ ЗАРАФШОН ВОДИЙСИ МОДДИЙ МАДАНИЯТИ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШ: ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ВА ЁНДАШУВЛАР
Abstract
Ушбу мақола Қуйи Зарафшон водийси моддий маданияти тарихшунослигини илмий жиҳатдан таҳлил қилишга бағишланган бўлиб, мазкур соҳада амалга оширилган тадқиқотларнинг ривожланиш босқичлари, методологик ёндашувлари ва асосий йўналишларини ўрганади. Мақолада ХИХ аср иккинчи ярмидан то ХХ аср охиригача бўлган даврда чоп этилган илмий манбалар, шу жумладан, “Туркестанские ведомости” газетасида эълон қилинган мақолалар, В.В. Бартолд, О.А. Сухарева, Л.И. Ремпел ва бошқа олимларнинг асарлари таҳлил қилинади. Тадқиқотда Қуйи Зарафшон водийси моддий маданиятини ўрганишда этнографик ва тарихий ёндашувларнинг интеграцияси, шунингдек, маҳаллий ва хорижий манбаларнинг қиёсий таҳлили муҳим ўрин тутади. Мақола моддий маданият тарихшунослигининг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги тадқиқот истиқболларини белгилашга хизмат қилади.
Not yet translated