ТУХУМДОНЛАРНИНГ ЭРТА ЕТИШМОВЧИЛИГИ БЎЛГАН АЁЛЛАРДА ДEПРEССИЯ ВА ХАВОТИР ДАРАЖАСИНИНГ ЖИНСИЙ ФУНКЦИЯГА БОҒЛИҚЛИГИ
Abstract
Резюме. Ушбу тадқиқот тухумдонларнинг эрта етишмовчилиги (ТЭЕ) бўлган репродуктив ёшдаги аёлларда руҳий ҳолатнинг асосий кўрсаткичлари — депрессия ва хавотир даражаларини баҳолашга қаратилди. Беморларни баҳолашда ПҲҚ-9 (депрессияни баҳолаш шкаласи) ва ГАД-7 (умумий хавотир шкаласи) сўровномаларидан фойдаланилди. Умумий ҳисобда 96 нафар аёл тадқиқотда иштирок этди. Натижаларга кўра, ПҲҚ-9 шкаласи бўйича аёлларнинг 80,2%ида, ГАД-7 шкаласи бўйича эса 78,1%ида турли даражадаги депрессия ва хавотир белгилари аниқланди. Шунингдек, ТЭЕ давомийлиги узайган сари руҳий бузилиш даражалари юқори бўлиши тенденцияси қайд этилди. Ушбу ҳолатлар ТЭЕ билан боғлиқ руҳий муаммоларнинг клиник аҳамияти юқорилигини кўрсатади. Скрининг сўровномалардан самарали фойдаланиш, бундай беморларда руҳий ҳолатни эрта аниқлаш ва комплекс ёндашувни жорий этишда муҳим аҳамият касб этади. Калит сўзлар: тухумдонларнинг эрта етишмовчилиги, руҳий саломатлик, жинсий функционал бузилишлар.