ЮРАК ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИДА ФИТОТЕРАПИЯНИНГ АҲАМИЯТИ
Abstract
Резюме. Юрак-қон томир касалликлари (ЮҚТК)дан ҳар йили дунёда 17 миллиондан ортиқ одам вафот этади. Натижада, юрак-қон томир касалликлари дунёда ўлимнинг энг кенг тарқалган сабаби бўлиб қолмоқда ва бутун дунё бўйлаб иқтисодиёт ва соғлиқни сақлаш учун жиддий муаммо ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили ўлим ҳолатларининг 31% ЮҚТК га тўғри келади. Сурункали юрак етишмовчилиги - кўп аъзолар дисфунксияси ва сезиларли касалланиш ва ўлим билан боғлиқ. Дунё бўйлаб 60 миллиондан ортиқ одам сурункали юрак етишмовчилигидан азият чекмоқда ва бу кўрсаткич йиллик 2-3% га ошиб бормоқда. Анъанавий фармакотерапия самарали бўлса-да, уларнинг ён таъсирлари (масалан, электролитлар мувозанати бузилиши, гипотензия) ва карши курсатма ривожланишида муаммо булиши мумкин. Даволашдаги ютуқларга қарамай, окибат ҳали ҳам ёмон бўлиб қолмоқда, бу эса интегратив тиббиёт каби қўшимча даволаш усулларини ўрганиш зарурлигини кўрсатади. Ушбу мақола сурункали юрак етишмовчилигида фитотерапиянинг комплекс қўлланилишини баҳолашга бағишланган. Калит сўзлар: юрак қон-томир касалликлари, фитотерапия, ўсимлик экстрактлари, антиоксидантлар, гипертония.