ЭРОН ЯДРОВИЙ ДАСТУРИ ВА ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВ ОЛДИ ВАЪДАЛАРИНИНГ АМАЛГА ОШИШИГА САНКЦИЯЛАР ТАЪСИРИ
Abstract
Ушбу мақолада 2024–2025 йилларда Эроннинг ядровий дастури атрофидаги жараёнлар, президент Масъуд Пезешкиённинг сайловолди ваъдаларини амалга оширишга таъсир қилаётган омиллар ҳамда халқаро санкциялар динамикаси комплекс тарзда таҳлил қилинади. Тадқиқот Э3 давлатлари (Франция, Германия, Буюк Британия), АҚШ сиёсати, Халқаро атом энергияси агентлиги (ИАEА) назорати ҳамда ОФАC ва ФинCEН каби халқаро молиявий институтларнинг чеклов чоралари контекстида Эроннинг ички иқтисодий ислоҳотлари ва дипломатик стратегияларига эътибор қаратади. Маълумотлар Эроннинг геосиёсий зиддиятлар, иқтисодий босимлар ва халқаро изоляция шароитида ядровий дастур борасида қандай стратегик танловлар олдида тургани, шунингдек, президент Пезешкиённинг сиёсий платформасини амалга ошириш жараёнини чегаралаб қўйган ички ва ташқи тўсиқларни ёритади. Тадқиқот хулосалари санкциялар таъсири остидаги сиёсий-иқтисодий қарорларнинг минтақавий хавфсизлик ва халқаро муносабатларга кўрсатадиган таъсирини очиб беради.
Not yet translated