ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ КАСАЛЛИКЛАРИ ДИАГНОСТИКАСИДА УЛТРАСОНОГРАФИЯ ТЕКШИРУВИНИНГ АҲАМИЯТИ, АФЗАЛЛИК ВА КАМЧИЛИКЛАРИ
Abstract
Резюме. Қалқонсимон без касалликлари дунё бўйича энг кенг тарқалган эндокрин патологиялар қаторига киради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, катталарнинг 30–50% гача қисми ҳаёти давомида ҳеч бўлмаганда битта қалқонсимон без тугунига эга бўлади, уларнинг 5–15% и эса хавфли табиатли бўлиши мумкин. Ушбу мақола қалқонсимон безнинг турли патологик ҳолатларини замонавий диагностика қилишда ултратовуш текширувининг ўрни ва самарадорлигини ўрганишга бағишланган. Мақолада ултратовуш текширувининг (Ултрасонография; УС) асосий афзалликлари – хавфсизлик, юқори аниқлик, реал вақт режимида визуализация, динамик кузатув имконияти ва функционал текширувлар (қон оқими) билан бирлаштириш имконияти таҳсил этилган. Шу билан бирга, усулнинг маълум камчиликлари – операторга боғлиқлик, чуқур жойлашган структураларни кўришдаги чекловлар таҳлил қилинган. Калит сўзлар: Ултрасонография, қалқонсимон без, УС, эхогенлик, Допплер, TI-RADS.