АЛКОГОЛ ИНТОКЦИКАЦИЯСИ САБАБЛИ ЮЗ БЕРГАН ЎЛИМЛАРДА ОШҚОЗОН ОСТИ БЕЗИНИНГ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИНИ СУД ТИББИЙ ТЕКШИРИШ
Abstract
Резюме. Ушбу тадқиқотда алкоголь интоксикацияси сабабли юз берган ўлим ҳолатларида ошқозон ости безининг морфологик ўзгаришлари суд-тиббий нуқтаи назардан таҳлил қилинди. Тадқиқотда сурункали алкоголизмдан вафот этган марҳумларнинг аутопсия материаллари асосида гистоморфологик текширувлар ўтказилди. Олинган натижаларга кўра, алкогольнинг узоқ муддатли таъсири натижасида ошқозон ости бези тўқимасида қатор патологик ўзгаришлар кузатилди: ацинар ҳужайраларда дистрофия ва некроз, интерстициал тўқимада шиш ва лимфомакрофагал инфильтрация, майда қон томирларда стаз ва тромбоз ҳолатлари, шунингдек фиброз ва васкулит белгилари қайд этилди. Микроскопик таҳлилда безнинг паренхимасида деструктив жараёнлар устунлик қилган бўлиб, бу ҳолат алкоголь таъсиридаги оксидланиш стрессининг кучайиши ва антиоксидант тизимнинг издан чиқиши билан боғлиқ деб баҳоланди. Калит сўзлар: алкоголизм, морфология, ошқозон ости бези,суд тиббиёти