ДОРИЛАРГА ЧИДАМЛИ ТУБЕРКУЛЁЗ БИЛАН КАСАЛЛАНИШДА БЕМОР ЁШИ ВА ТАНА ВАЗНИ ИНДЕКСИНИНГ ТАЪСИРИ
Abstract
Резюме. Шуни таъкидлаш жоизки, туберкулёз касаллиги ҳозирги кунда ҳам Жаҳон соғлиқни сақлаш тизими учун энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, 2022-йилда мазкур касалликдан деярли 1,3 миллион киши вафот этган бўлиб, шулардан 167 минг нафари ОИВ билан касалланган беморлардир. Шу билан бирга, ҳар йили 10 миллиондан ортиқ инсон туберкулёзга чалинмоқда, бу эса аввалги йилларга нисбатан бироз ўсишни кўрсатади. Бундан келиб чиқиб, мазкур ҳолат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТ томонидан белгилаб берилган 2030-йилгача туберкулёз эпидемиясини тугатиш мақсадига эришиш учун профилактика, ташхислаш ва даволаш бўйича глобал ҳаракатларни янада кучайтириш зарурлигини қайд этади. Калит сўзлар: туберкулёз, дориларга чидамли туберкулёз, тана вазни индекси, ёш