ДАУН СИНДРОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ КАСАЛЛИКЛАР РИВОЖЛАНИШ САБАБЛАРИ, УЛАРНИНГ БЕЛГИЛАРИ, КОРРЕКЦИЯСИГА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
Abstract
Резюме. Мазкур мақола ДС ни ўрганиш бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқотларнинг натижалари шарҳига бағишланган. Мақолада ушбу синдромда организмнинг барча орган ва тизимларидаги ўзгаришлар, руҳий ва психоэмоционал ҳолатини илмий асослаш, метаболик бузилишлар кечиш хусусиятларини аниқлашга қаратилган тадқиқотларнинг натижалари баён этилган. Шунингдек, ДС учраш частотаси, ДС мавжуд беморларда иммунологик статус, улардаги ўпка-бронх ва юрак қон-томир тизими патологияларининг ўзига хослиги, стоматологик касалликлар, моддалар алмашинуви ва эндокрин бузилишларга бағишланган тадқиқотларнинг илмий таҳлили ва муалифларнинг қарашлари келтирилган . Калит сўзлар: Даун синдроми, катта тил, юз соҳа, морфометрия, антропометрик кўрсаткичлар, юрак-қон томир касалликлари, 21-хромосома трисомияси