НОМАХСУС ХИРУРГИК ИНФЕКЦИЯЛАР ВА ҚАНДЛИ ДИАБЕТ
Abstract
Резюме. Хирургик инфекцияларнинг этиопатогенези диагностикеаси ва уларни даволашда хар хил аьзоларнинг жарохатланишини прогнозлашда янгича ёндошувлар пайдо бўлдилар. Фикримизча хирургик инфекциялар муаммосини ҳал килишда иммунобиологик ёндошувларнинг пайдо бўлиши ХХI асрдаги микробиологик факторларни чуқурроқ ўрганиш зарурлигини тақоза қилди Охирги йилларда инфекцион касалликлариниг ривожланишида бактериялар , замбруғлар, бир ҳужайралилар, вируслар ва гельминтларнинг иштироки ошмоқда. Шунинг учун ҳам диагностик усулларини янада такомиллаштириш даволашда мураккаб иммунотерапия усулларини қўллаш зарур. Дунё бўйлаб деярли 2,5 миллион беморда турли хил этиологияли юмшоқ тўқималарининг яллиғланишлари аниқланади, уларнинг тахминан 20% қандли диабет билан боғлиқ. Шунинг учун хам қандли диабет муҳим ижтимоий муаоммога айланди. Калит сўзлар: хирургик инфекциялар, йирингли яллиғланиш, қандли диабет, юмшок туқималар, фасциитлар, некрэктомия.