РЕПРОДУКТИВ ЁШДАГИ АЁЛЛАРДА 24 СОАТЛИК ҚОН БОСИМИНИ КУНДУЗГИ МОНИТОРИНГ НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ
Abstract
Резюме. Артериал гипертензия энг кенг тарқалган нотрансмиссив касалликлардан бири бўлиб, бутун дунё бўйича юрак-қон томир касалликлари ва ўлим кўрсаткичларининг асосий хавф омили ҳисобланади. Сўнгги йилларда репродуктив ёшдаги аёллар орасида артериал гипертензиянинг учраш частотаси ошиб бормоқда. Бу асосан гормонал, метаболик ва психосотсиал омиллар билан боғлиқ. 24 соатлик амбулатор қон босими мониторинги репродуктив ёшдаги аёлларда яширин гипертензия ва регулятор бузилишларнинг эрта аниқланишида муҳим диагностик аҳамиятга эга. АҚБМ нинг мунтазам қўлланилиши, турмуш тарзини тузатиш ва гормонал-метаболик баҳолаш билан биргаликда ушбу популятсияда артериал гипертензиянинг олдини олиш ва бошқарув стратегияларини сезиларли даражада яхшилаши мумкин. Калит сўзлар: артериал гипертензия, репродуктив ёшдаги аёллар, 24 соатлик амбулатор қон босими мониторинги (АҚБМ), Циркад ритм, юрак-қон томир хавфи, гормонал дисбаланс, яширин гипертензия.