ҲОМИЛАДОРЛАРДА ҚОҒОНОҚ ПАРДАСИНИНГ МУДДАТИДАН ОЛДИН ЁРИЛИШИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ИНФЕКЦИОН АСОРАТЛАРНИ ЭРТА АНИҚЛАШ (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
Abstract
Резюме. Ҳомиладорлик даврида қоғоноқ пардасининг муддатидан олдин ёрилиши оналар ва янги туғилган чақалоқлар орасида ўлим ва касалланиш кўрсаткичларининг ортиб боришига сабабчи бўлмоқда. Ушбу ҳолатда инфекция хавфини аниқ баҳолаш ва ҳомиладорни олиб бориш тактикасини ўз вақтида ва аниқ танлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, кечикиш ёки ортиқча эрта аралашув она ва ҳомила саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Инфекцион асоратларни эрта аниқлаш ва башорат қилиш уларни олдини олиш, антибиотикотерапияни ўз вақтида бошлаш ҳамда оналик ва болалик кўрсаткичларини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли, ҳомиладорларда қоғоноқ пардасининг муддатидан олдин ёрилиши бўлган ҳолларда клиник-лаборатор ва биокимёвий маркерлар (лейкоцитоз, C-реактив оқсил, прокалцитонин ва бошқалар) асосида инфекцион жараённи эрта ташхислаш ва баҳолаш долзарб илмий ва амалий масалалардан биридир. Калит сўзлар: қоғоноқ пардасининг муддатидан олдин ёрилиши, хориамнионит, прокалситонин, C-реактив оқсил.