БИРИНЧИ ТУҒУВЧИ АЁЛЛАРДА ТУҒРУҚ ЖАРОҲАТЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ХАВФ ОМИЛЛАРИ, УЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ТУҒРУҚНИ ОЛИБ БОРИШ ТАКТИКАСИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Abstract
Резюме. Туғруқ жароҳатлари замонавий акушерликнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда, чунки улар аёлнинг репродуктив саломатлигига, ҳаёт сифатига ҳамда кейинги ҳомиладорликларнинг натижаларига сезиларли таъсир кўрсатади. Айниқса, биринчи туғувчи аёллар юқори хавфга мойил ҳисобланади, чунки улар орасида юмшоқ туғруқ йўлларининг шикастланиши кўпроқ учрайди. Бу ҳолат уларнинг анатомо-физиологик хусусиятлари ҳамда кўпинча туғруқ жараёнининг асоратли кечиши билан изоҳланади. Туғруқ жароҳатларининг учраш даражаси табиий йўл билан туғган аёллар орасида 47,4 %ни ташкил этган, шу билан бирга биринчи туғувчи аёллар орасида бу кўрсаткич 55,8 % гача етган. Энг муҳим хавф омиллари сифатида йирик ҳомила, ҳомиладорлик муддати 39 ҳафтадан кўп бўлиши ҳамда туғруқнинг иккинчи даврида асбоб-ускунавий аралашувлар келтирилган. Туғруқ жароҳатларини ривожланиши беморнинг индивидуал хусусиятларига ҳамда туғруқни олиб бориш тактикасига боғлиқ. Калит сўзлар: Юмшоқ туғруқ йўллари, анатомо-физиологик хусусият, йирик ҳомила, асбоб-ускунавий аралашув.