ТРАВМАТИК БОШ МИЯ ШИКАСТЛАНИШИДА УРУҒДОНЛАРДАГИ КЛИНИК ВА ФУНКЦИОНАЛ ЎЗГАРИШЛАР (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
Abstract
Резюме. Травматик бош мия шикастланиши (ТБМШ) бутун организмнинг касаллиги бўлиб, биологик ва руҳий мослашувнинг мураккаб жараёнини ташкил этади, ТБМШ нинг танага умумий таъсири нафақат тўғридан-тўғри механик шикастланиш соҳасида, балки асаб, эндокрин, иммун, юрак-қон томир, ўпка ва бошқа тизимларда ҳам морфофункционал, патофизиологик ва биокимёвий ўзгаришлар мажмуаси билан бирга келади ҳамда организмда умумий адаптив реакцияни келтириб чиқаради. ТБМШ олгандан кейин пайдо бўладиган руҳий ва физиологик стрессор омиллар нейроэндокрин стресс реакциялари натижасида юзага келадиган дисфункцияга олиб келади. Калит сўзлар: травматик бош мия шикастланиши, гипоталамо-гипофизар-гонадал тизим, гипогонадизм, фолликул стимулловчи гормон, лютеинловчи гормон.