АКУШЕРЛИК АМАЛИЁТИДА ТЕЛЕТИББИЁТ (АДАБИЁТЛАР ШАРХИ)
Abstract
Резюме. Соғлиқни сақлаш тизимининг жадал рақамлашуви шароитида телетиббиёт, айниқса, юқори хавфли ҳомиладорлик ва олис ҳудудларда яшаётган аёллар учун акушерлик ёрдамининг қамрови ва сифатига ижобий таъсир кўрсатувчи муҳим воситага айланмоқда. Ушбу ишнинг мақсади – акушерлик амалиётида телетиббиётнинг қўлланиш имкониятларини комплекс баҳолаш, ҳомиладорлик асоратларини эрта аниқлаш, перинатал нохуш натижалар частотасини камайтириш ва беморлар маршрутизациясини оптималлаштиришдаги ўрнини очиб беришдан иборат. Тадқиқотда телетиббиётнинг замонавий шакллари – онлайн-консултациялар, мобил иловалар, артерия босими, гликемия, симптомлар ва ҳомиланинг ҳолатини масофавий мониторинг қилиш каби ечимларнинг клиник ва ташкилий афзалликлари ҳамда чекловлари таҳлил этилади. Алоҳида эътибор хавфсизлик, шахсий маълумотлар махфийлигини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва телетиббиётни мавжуд перинатал ёрдам тизимига интеграция қилиш масалаларига қаратилган. Олинган натижалар миллий соғлиқни сақлаш тизими шароитига мослаштирилган акушерлик амалиётида телетиббиётни қўллашнинг мақбул моделини илмий асослаш, шунингдек, она ва чақалоқ саломатлиги кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятини беради. Калит сўзлар: телетиббиёт, акушерлик амалиёти, юқори хавфли ҳомиладорлик, масофавий мониторинг, перинатал натижалар, рақамли соғлиқни сақлаш.