ОПВ-МУСБАТ ВА ОПВ-МАНФИЙ БАЧАДОН БЎЙНИ ДИСПЛАЗИЯЛИ БЕМОР АЁЛЛАРДА ҚИН МИКРОБИОЦЕНОЗИ
Abstract
Резюме. Бачадон бўйни дисплазияси (CIN1) ва қин микробиоценози ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, шунингдек ОПВ персистенцияси билан дисбиотик ҳолатлар ўртасидаги ассоциациялар замонавий гинекологияда муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқотда CIN1 ташхиси қўйилган 120 нафар беморда қин микрофлорасининг сифат ва миқдор таркиби таҳлил қилинди ва улар ОПВ(+) ва ОПВ(-) гуруҳларига ажратилди. Урогенитал тракт биоценози фемофлор, уч нуқтадан суртма ва бактериологик экма орқали баҳоланди. Пробиотик таъсирга эга «биотерол» препарати 60 нафар беморда қўлланиб, 1 ойдан кейинги натижалар баҳоланди. Биотерол қабул қилинганидан сўнг 86,7% беморда патоген флоранинг 3–7 марта камайиши, яллиғланиш кўрсаткичларининг 3–5 марта пасайиши ва урогенитал биоценоз нормаллашув тенденцияси қайд этилди (p<0,001). Қисман самарали гуруҳда (13,3%) патоген флорада ўртача камайиш кузатилган бўлса-да, Candida spp. сақланиб қолиши қўшимча даволаш талаб этилишини кўрсатди. Тадқиқот натижаларига кўра, CIN1 ва ОПВ персистенцияси фонида қин микрофлорасидаги дисбиоз дисплазиянинг давом этишига таъсир қилувчи омил сифатида намоён бўлади. Биотерол препарати қин биоценозини барқарорлаштиришда самарали экани аниқланди. Калит сўзлар. Бачадон бўйни дисплазияси (CIN1), қин микробиоценоз, одам папилломавируси (ОПВ), биотерол.