СЕМИЗЛИК ФОНИДА КЕЧАЁТГАН КАРДИОРЕНАЛ СИНДРОМ ТАШХИСОТИ: ЗАМОНАВИЙ ҚАРАШЛАР (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
Abstract
Резюме. Ушбу адабиётлар шарҳида ортиқча тана вазни ва семизлик фонида кечаётган кардиоренал синдром (КРС) ташхисотига оид замонавий қарашлар таҳлил қилинган. Сўнгги ўн йиллик илмий манбаларда КРС юрак ва буйрак касалликларининг оддий қўшилмаси эмас, балки нейрогуморал, яллиғланиш, метаболик ва гемодинамик механизмлар орқали шаклланувчи мураккаб синдром сифатида қаралаётгани кўрсатилган. Семизлик шароитида КРС кўп ҳолларда субклиник кечиб, анъанавий маркерлар — креатинин ва NT-proBNP — касаллик оғирлигини тўлиқ акс эттирмаслиги таъкидланади. Шарҳда буйрак функциясини баҳолашда цистатин C, альбуминурия, кардиак дисфункцияни аниқлашда инструментал усуллар ҳамда яллиғланиш ва нейрогуморал фаолликни акс эттирувчи биомаркерлардан комплекс фойдаланишнинг аҳамияти ёритилган. Айниқса, симпатик асаб тизими фаоллиги билан боғлиқ катестатин биомаркерининг семизлик фонида КРСни эрта ташхислашда истиқболли роли муҳокама қилинган. Калит сўзлар. Кардиоренал синдром, эрта ташхисот, биомаркерлар, катестатин